Инвестор ва тадбиркорларга кўмаклашувчи марказ ташкил қилинади
Ҳукуматнинг 2022 йил 15 октябрдаги «Республика ҳудудларида инновацион ва инвестиция фаолиятини жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан инвестор ва тадбиркорларга кўмаклашиувчи марказ ташкил қилинади.
Қайд этилишича, «Инвесторларга кўмак маркази» Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида ташкил этилади ва у инновацион ёндашув асосида барча даражадаги масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга бўлиб, инвесторлар ва тадбиркорларга «Ягона дарча» тамойили асосида кўмаклашиб боради.
Инвестиция лойиҳалари маркази тузилмасида ҳам Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази ташкил этилади.
Шунингдек, Нукус, Бухоро, Жиззах ва Наманган шаҳарларида Тошкент шаҳрида барпо этилган «Inno» технопарки шаклидаги технопаркларни 2023-2026 йилларда босқичма-босқич барпо этиш белгиланган.
Қарорга мувофиқ, технопаркларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- технопаркда иқтидорли ёшлар, талабалар, илмий ходимлар, профессор-ўқитувчиларни инновацион фаолиятга жалб этиш;
- технопаркда бизнес-инкубаторлар, тажриба майдончалари ташкил қилиш;
- ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларини ривожлантириш ҳамда уларни жорий этиш ва молиялаштириш;
- етакчи хорижий компаниялар вакиллари, экспертлар иштирокида тренинглар ва маҳорат дарслари ўтказиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter