Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Интерполнинг собиқ раҳбари порахўрлигига иқрор бўлди

Интерполнинг собиқ раҳбари порахўрлигига иқрор бўлди

Мэн Хунвэй.

Фото: «Interfax»

Интерполнинг собиқ раҳбари Мэн Хунвэй коррупция бўйича иш кўрилаётган судда айбига иқрор бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар бермоқда.

Хитой жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари бўлиб ишлаган Хунвэй 2005—2017 йиллар давомида тадбиркорлар ва хусусий шахслардан жами қиймати 2 миллион долларга тенг пора олганини тан олди.

Таъкидлаш керакки, Хунвэй 2018 йилнинг сентябрида Франциядаги Интерпол офисини тарк этиб, Хитойга учиб кетган ва йўқолиб қолганди. Ўшанда хотини Грейснинг айтишича, ундан олинган сўнгги хабар қўнғироқни кутиш кераклиги ҳақида бўлган. Шу хабардан кўп ўтмай аёлга пичоқ тасвирланган смайлик жўнатилади.

Хитой ҳукумати Хунвэй октябрь ойида ҳибсга олинганини маълум қилган. Шу баёнотдан сўнг Интерпол Хунвэйнинг ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини олган ва қаноатлантирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг