Роутерни дераза олдига қўйманг ёки интернет тезлигини оширишнинг 8 усули
«The Sun» журналистлари интернет тезлигини оширишнинг саккиз усулини санаб ўтишди. Уларнинг фикрича, маълумотлар узатиш тезлигига кўп нарсалар таъсир қилади — роутер теварагидаги нарсалардан тортиб, дастурий таъминотдаги муаммогача.
Биринчи усул энг оддийси: браузернинг кэшини тозаланг!
Қолганлари қуйидагилар:
- Браузерни доим янгилаб туринг.
- Компьютердаги вируслар интернет тезлигини сусайтиради, қурилмани улардан тозалаб туришни канда қилманг.
- Фон тартибида ишлаётган иловаларнинг (масалан, «Telegram») тезликни камайтиришдаги «ҳиссаси» кам эмас. Шунга ўхшаш дастурларнинг ўчиб-ёқилишини «Вазифалар бошқарувчиси» («Диспетчер задач») орқали доим назорат қилиб боринг.
- Роутерни иложи борича баландроққа жойлаштиринг — шунда сигнал бутун хонани қамрай олади.
- Роутерни дераза олдига қўйманг — сигналингиз қўшни хонадонларга ўтиб кетади.
- Роутерни аквариум олдига қўйиш ҳам тавсия этилмайди — сув сигнални ютади.
- Wi-FI паролингиз жуда ишончли бўлсин, шунда тармоққа сиздан бошқа ҳеч ким улана олмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter