Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда чексиз интернет нархи икки баробарга арзонлашди

Ўзбекистонда чексиз интернет нархи икки баробарга арзонлашди

30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, интернет тезлигини ошириш юзасидан анжуман ўтказиши ҳақида хабар қилган эдик.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг интернет тармоғига чиқиш нархларини пасайтириш, шунингдек уланиш тезлигини ошириш ва 2020 йилга келиб МДҲ давлатлари даражасигача кўтаришдек топшириқларини бажариш бўйича «Ўзбектелеком» АКнинг ҳисоботини тақдим этилди.

Унда 1 декабрдан бошлаб, тармоқда 2 Мбит/с тезликка эга кафолатланган чексиз интернет  учун энг арзон нарх 88 минг сўмни ташкил этиши  маълум қилинди. Бу аввалги нархга нисбатан икки бараварга арзондир.

Энди интернет «гача» қўшимчаси ишлатилмайди. Тарифда кўрсатилган тезлик тўлиқ таъминланади. Масалан, 5 Мбит дейилган бўлса, шу тезликда ишлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг