Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлигига ўтказилди

Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлигига ўтказилди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори эълон қилинди.

Қарорда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва ушбу соҳадаги умумэътироф этилган халқаро нормаларни имплементация қилиш соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилган.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) этиб қайта номланди.

Агентлик, шу жумладан, Интеллектуал мулк соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув маркази мавжуд штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан тўлиқ ҳажмда, молиялаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда ўтказилиши;

Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари – директор бошчилик қилиши;

Агентлик директорининг ўринбосарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг