Инсон танасининг тез қаришига сабаб бўладиган касаллик аниқланди
Испаниялик олимлар инсон танасининг қаришининг янги сабабини аниқладилар, бу амиотрофик латерал склероз (АЛС) ривожланиши билан ҳам боғлиқ.
Испания Миллий Саратон тадқиқотлари маркази марказий асаб тизимига таъсир қилувчи ва мушакларнинг фалажи орқали кузатиладиган бу касаллик инсон танаси ҳужайраларида кераксиз оқсилларнинг тўпланиши натижасида юзага келади, деган хулосага келди.
Бу оқсиллар, олимларнинг фикрига кўра, бошқа ҳужайраларнинг нормал ишлашига имкон бермайди ва рибосомалар - аминокислоталардан оқсилларни синтез қилиш учун масъул бўлган ҳужайрали органларнинг шаклланиши жараёни ҳам бузилади. Шу муносабат билан одамларда касаллик ривожланади, дейди тадқиқотчилар. Рибосомопатия касаллиги худди шу принцип бўйича содир бўлади.
Олимларнинг фикрича, АЛС ва организмнинг қариши сабаблари ҳужайра ядросида ётади. Тегишли тадқиқот Molecular Cell журналида чоп этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter