Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилади

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилади

Ўзбекистонда 2023 йил 15 октябрдан бошлаб  «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилмоқда.

Қайд этилишича, дастлаб 28 та туман (шаҳар)ларда эксперимент тариқасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар гуруҳлари кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг янги тизими йўлга қўйилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш ёки чиқариш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг қарорига асосан амалга оширилади

Шунингдек, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари директорларига муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини Агентлик ҳузуридаги уй-жой фондига эга бўлган муассасаларга олти ой муддатгача вақтинча рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг