Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Инҳа университети профессори Ёджу техника институтида маъруза ўқиди

Тошкентдаги Инҳа университети профессори Ёджу техника институтида маъруза ўқиди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўқув жараёни тўлиқ Кореядаги Инҳа университети ўқув дастурлари ва стандартлари бўйича амалга оширилади.

Бу ерда талабаларга юқори малакали маҳаллий профессорлардан ташқари, Корея, Италия, Буюк Британия ва бошқа ривожланган мамлакатлардан келган профессор-ўқитувчилар маъруза ўқийдилар. Улар орасида Кореянинг Инҳа университетидан келган ва уч йилдан буён логистика факультети талабаларига маърузалар ўқиб келаётган профессор Жуэн О хоним ҳам бор.

Ўтган йили Корея ва Ўзбекистон ҳамкорлигида юритимизда яна иккита Корея олий таълим муассасаси – Тошкентдаги Пучон университети ва Тошкентдаги Ёджу техника институти барпо этилган эди. Тошкентдаги Ёджу техника институти юртимиздаги биринчи хусусий институт бўлди. Бу институт Кореядаги Ёджу институти дастур ва стандартлари асосида мамлакатимиз иқтисодиёти учун архитектура ва шаҳарсозлик, қурилиш, муқобил энергия, туризм ва бизнесни бошқариш соҳаларида юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди.

2019 йил 1 май куни Тошкентдаги Ёджу техника институти раҳбарияти таклифи билан Тошкентдаги ИНҲА университети профессори Жуэн О мазкур институт талаба ва ўқитувчилари учун Корея ва Ўзбекистон маданиятлари ўхшашлиги ва фарқлари ҳақида маъруза-тақдимот ўтказди. Шунингдек, профессор йиғилганларга Кореяда мутахассисларни кадрлар менежерлари томонидан ишга танлаб олишнинг шаффоф жараёнларини батафсил тушунтириб берди ва ушбу тажрибани Ўзбекистонда ҳам қўллаш мумкинлиги ҳақида фикр юритди.

Фото: «Xabar.uz»

Ёджу техника институти ректори Ж.Худайбергенов профессор Жуэн О маърузасини юқори баҳолаб, унга «Энг яхши маъруза-тақдимот» сертификатини тақдим этди ва Ўзбекистондаги бошқа университетлар ҳам Жуэн О каби профессорларни ўзларида маъруза ўқиш учун таклиф этсалар, ўзбекистонлик талабалар уларнинг бой тажрибаларидан кўп нарсаларни ўрганиши ва бу келажакда уларнинг юқори малакали мутахассис бўлишларига катта ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг