Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезиялик экспертлар «Boeing 737 MAX 8» ҳалокати сабабини аниқлашди

Индонезиялик экспертлар «Boeing 737 MAX 8» ҳалокати сабабини аниқлашди

Фото: «YouTube»

Индонезиянинг «Lion Air» авиакомпаниясига қарашли «Boeing 737 MAX» самолёти 2018 йилнинг 29 октябрь куни ҳалокатга учраши оқибатида 189 киши ҳалок бўлганди. Ўша пайтдан буён воқеа тафсилотларини ўрганаётган индонезиялик экспертлар ўз хулосаларини беришди, дейилади «Kp.ru» хабарида.

Хулосага кўра, авиаҳалокатнинг асосий сабабларидан бири ушбу самолёт моделини ишлаб чиққан конструкторларнинг хатоси бўлган.

«Wall Street Journal» хабарида айтилишича, ҳалокатда конструкциядаги хатолар ва назоратнинг етарли бўлмагани бош ролни ўйнаган. Бундан ташқари, учувчининг хато хатти-ҳаракатлари ҳамда лайнерга техник хизмат кўрсатишдаги камчиликлар ҳам фожиага олиб келгани таъкидланган.

Аммо бу якуний хулоса эмас, бутун тафсилотлар ноябрь ойида ошкор қилиниши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз: Индонезия авиакомпаниясига қарашли, Жакартадан парвоз қилган «Boeing 737 MAX 8»  самолёти 2018 йилнинг 29 октябрида Ява денгизига қулаб тушганди. Ҳалок бўлганлар сони: 189 киши — шундан 181 нафари  йўловчилар, жумладан, уч нафари болалар, саккиз нафари экипаж аъзолари: икки учувчи, олти нафар борт кузатувчиси.

2019 йилнинг 10 март куни худди шу моделдаги лайнер Эфиопияда ҳалокатга учраган, 33 мамлакатнинг 157 нафар фуқароси ҳаётдан кўз юмган эди.

Шу воқеалардан сўнг «Boeing 737 MAX 8» лайнерлари парвозлари бутун дунёда тақиқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг