Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезиядан тортиб олинган ЖЧ мезбонлиги Аргентинага берилди

Индонезиядан тортиб олинган ЖЧ мезбонлиги Аргентинага берилди

Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига Аргентина мезбонлик қилади. Бу ҳақда ФИФА расман маълум қилди.

Қайд этилишича, мусобақанинг санаси ўзгартирилмайди: турнир жорий йилнинг 20 майидан 11 июнига қадар ўтказилади. Қуръа ташлаш маросими 21 апрель куни Цюрихда бўлиб ўтади.

Мусобақада 24 та жамоа иштирок этади. Осиё Кубогидаги ғолиблик орқали йўлланмага эга бўлган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси учинчи саватчадан жой олади.

Қуръа олдидан саватчалар қуйидаги кўринишни олади:

  • Биринчи саватча: Аргентина (мезбон), Уругвай, АҚШ, Франция, Сенегал, Италия;
  • Иккинчи саватча: Англия, Жанубий Корея, Янги Зеландия, Бразилия, Колумбия, Эквадор;
  • Учинчи саватча: Нигерия, Япония, Ўзбекистон, Ироқ, Гондурас, Фижи;
  • Тўртинчи саватча: Гватемала, Доминикан, Гамбия, Исроил, Словакия, Тунис.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Индонезияда ўтиши белгиланганди. Бироқ ФИФА март ойи сўнгида мамлакатни мезбонлик ҳуқуқидан маҳрум қилди. Индонезиянинг айрим шаҳарлари ўз ҳудудига Исроил терма жамоасини киритмаслигини айтганидан кейин, ФИФА шундай қарорга келганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг