Индонезияда бахтсиз ҳодиса юз берди
Aдлия ва инсон ҳуқуқлари вазирлигининг қамоқхона бошқармаси матбуот котиби Рику Aприантнинг сўзларига кўра, Индонезиядаги қамоқхонада камида 40 киши ёнғин қурбонига айланган. Унинг сўзларини Рейтерс келтирмоқда.
Франс Пресс агентлигининг хабар беришича, ҳодиса 41 кишининг умрига зомин бўлди, 8 киши оғир ва 72 киши енгил тан жароҳати олди.
Қайд этилишича, ёнғин Бантен провинциясида тунда содир бўлган.
Ҳали ҳам одамлар қамоқхона биносидан эвакуация қилинмоқда.
Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter