Индонезияда тошқинлар ва кўчкилар 27 кишининг ўлимига сабаб бўлди
Индонезиянинг Шимолий Суматра провинциясида кучли ёмғир сув тошқинлари ва кўчкиларни келтириб чиқарди. Синоптиклар ноқулай об-ҳаво йил охиригача давом этишини айтишмоқда, қутқарувчилар бедарак йўқолганларни қидирмоқда.
Sky News хабарига кўра, табиий офат камида 27 кишининг ўлимига сабаб бўлган, 20 киши жароҳатланган.
Индонезия аҳолиси 17 мингдан зиёд оролларда яшайди, октябрдан мартгача давом этувчи ёмғир мавсумида сув тошқинлари ва кўчкилар сабабли тоғли ҳудудларда миллионлаб инсонлар ҳаёти хавф остида қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter