Индонезияда кучли зилзила содир бўлди
Индонезиянинг Ява ороли қирғоқларида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди, натижада камида 10 киши жабрланди, бир киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Индонезиянинг табиий офатларни бошқариш миллий кенгаши хабар берди.
Ер силкинишлари Марказий Ява провинциясида юзлаб уйлар, идоралар, тиббиёт ва таълим муассасаларига зарар етказди. Бир киши юрак хуружи натижасида вафот этди.
Индонезия Геофизика агентлиги маълумотларига кўра, зилзила 25 км чуқурликда содир бўлган. Цунами хавфи эълон қилинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter