Индонезияда икки худкуш портлаш содир этди
![Индонезияда икки худкуш портлаш содир этди](https://static.xabaruz.com/crop/2/7/720_460_95_2786205720.jpg)
Индонезиянинг Жанубий Сулавеси вилоятининг Макассар шаҳридаги черков олдида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Sinxuа агентлиги хабарларига таяниб РИА Новости хабар қилди.
Маълум қилинишича, портлаш натижасида 14 киши жароҳатланган.
Хабар берилишича, икки худкуш ўзларини католик черкови собори олдида портлатган. Полиция тергов ишларини бошлади, деб хабар бермоқда АNTARA.
Аввалроқ Колумбиядаги шаҳар мэрияси биноси олдида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter