Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезия президенти барча урушларни тўхтатишга чақирди

Индонезия президенти барча урушларни тўхтатишга чақирди

Индонезия президенти Жоко Видодо халқаро ҳамжамиятни фаровон ва тинч келажакка эришиш учун барча урушларни тўхтатишга чақирди.

РИА Новости хабарига кўра, G20 саммитининг «Бир оила» деб номланган иккинчи сессиясида сўзлаган нутқида Видодо Индонезиянинг дунё мамлакатлари идеал «оила»си ҳақидаги қарашлари ҳақида гапирди. Унинг фикрича, бундай оила фаровон ва осойишта ҳаётни ўз олдига мақсад қилиб қўйиши керак.

«Биз урушларни тўхтатишимиз, халқаро нормаларга қатъий риоя қилишимиз ва биргаликда ишлашимиз керак», деб тушунтирган сиёсатчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг