Илон Маскни судга беришди
SpaceX компаниясининг 2022 йилда ишдан бўшатилган ходимлари миллиардер Илон Маск устидан Калифорния судига даъво аризаси беришди.
АҚШ космик технологиялар компаниясининг собиқ ходимлари «меҳнат шароитларини танқид қилганликлари» ва раҳбариятга шикоят хати ёзганликлари учун ишдан бўшатилганини даъво қилишмоқда.
Уларнинг таъкидлашича, шикоят муаллифларининг тўрт нафари мурожаат кўриб чиқиш учун раҳбариятга топширилгандан сўнг дарҳол, қолганлари эса ички текширув тугагандан сўнг ишдан олинган.
Далил сифатида Маскнинг ижтимоий тармоқдаги постлари киритилган, даъвогарлар уни шармандали деб аташган.
Ишдан бўшатилган ходимларнинг айтишича, SpaceX’нинг ёмон иш муҳити ҳақидаги шикоятлари кўпинча эътиборга олинмаган. Даъвогарлар компаниядан «ноҳақ ишдан бўшатилган» деган асосда молиявий компенсация талаб қилишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter