Илон Маск, Жо Байден, Барак Обама ва Билл Гейтс хакерлар ҳужумига учрашди
«Twitter»нинг номдор фойдаланувчилари аккаунтларига хакерлик ҳужуми уюштирилди.
Жумладан, хакерлар Tesla асосчиси Илон Маск, АҚШ президентлигига номзод Жо Байден, собиқ президент Барак Обама, миллиардер Билл Гейтснинг аккаунтларига бузиб киришди.
«Twitter» ушбу аккаунтларни зудлик билан қулфлади ва хакерлар томонидан юборилган твитларни ўчириб ташлади.
«Биз бузиб кирилган аккаунтларни қулфладик. Энди хавфсизлик тўлиқ таъминланганига ишонч ҳосил қилганимиздан сўнггина уларни ҳақиқий эгаларига қайтарамиз», дейилади баёнотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter