Илгари бажарилмаган 100 та юқори технологик даволаш усули йўлга қўйилиши кераклиги таъкидланди
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қайси шифохона ва лабораторияда қандай жиҳоз соз ёки носозлиги бўйича аниқ ҳисоб-китоб йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
Вилоят ҳокимларига 25 апрелга қадар барча бирламчи муассасаларни хатловдан ўтказиб уларга зарур бўлган ва таъмирталаб жиҳозлар рўйхатини шакллантириш топшириғи берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш тизимини яратиш бўйича таклиф киритадиган бўлди.
22 та республика маркази йил якунига қадар Ўзбекистонда илгари бажарилмаган камида 100 та юқори технологик даволаш усулларини йўлга қўйиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Мисол учун, Гематология марказида махсус операцион комплексни ташкил этиш ҳисобига оққон касаллигига чалинган беморлар учун илик кўчириш амалиётини йўлга қўйиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Мутасаддиларга бу борада тегишли топшириқлар берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter