Иккинчи тўлқинми? Хитойда кеча 66 кишида коронавирус қайд этилди

Кеча Хитойда 66 кишида коронавирус аниқланди, шундан 9 нафари вирусни симптомсиз ташувчилардир. Ўлим ҳолатлари қайд этилмаган, икки нафар бемор соғайган. Бу ҳақда ХХР соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълум қилди.
Таъкидланишича, юқоридаги 57 ҳолатнинг 38 таси маҳаллий аҳоли орасида (шунинг 36 таси пойтахт Пекинда) аниқланган, 17 таси четдан келганларда қайд этилган (Гуандун провинциясида — 17 та, Шанхай ва Чунцинда биттадан ҳолат).
Катта Хитой (қитъа)да шу пайтгача коронавирус ҳолатлари жами 83 132 тага етди, шулардан 78 369 нафари даволаниб чиққан, қурбонлар — 4634 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter