Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иккинчи энг кенг тарқалган ўлим сабаби аниқланди

Иккинчи энг кенг тарқалган ўлим сабаби аниқланди

Халқаро тадқиқотчилар дунёдаги ўлим ҳолатларининг иккинчи сабаби нима эканини маълум қилишди, махсус мақола The Lancet журналида эълон қилинди.

Шу пайтгача энг кўп ўлим юрак хуружини ҳам ўз ичига олувчи юрак ишемик касалликлари оқибатида юз бераётгани маълум эди. Энди олимлар иккинчи сабабни ҳам аниқлашди: бу — турли бактериал инфекциялар.

2019 йилда жаҳон бўйича ҳар саккизинчи ўлим (7,7 миллион, 13,6 фоиз)га патоген микроорганизмлар сабаб бўлган. Бу ҳолатларнинг ярми тилларанг стафилококк, ичак таёқчалари, Streptococcus pneumoniae пневмококк, клебсиелла пневмококк ҳамда кўкйиринг таёқчани юқтириш оқибати саналади.

Айниқса, бой ва қашшоқ ҳудудлар ўртасидаги тафовут яққол кўзга ташланади. Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубда жойлашган мамлакатларида ҳар 100 минг аҳолига 230 тадан бактерия касалликлари оқибатидаги ўлим ҳолатлари тўғри келмоқда. Солиштириш учун: Ғарбий Европа, Шимолий Америка ва Австралазия (Австралия ва унга яқин орол-мамлакатлар)да бу кўрсаткич 52 тага тенг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг