Икки паралимпиячимиз муваффақиятсизликка учради
Паралимпия ўйинларининг бугунги кун беллашувларида сузувчиларимиз финал дастуридаги иштирокларини якунлашди. Унда икки нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб борди.
100 метрга брасс усулида сузиш бўйича кечган баҳсда дастлаб Фирдавсбек Мусабеков стартга чиқди. Унда ҳамюртимиз 1:05.85 дақиқа натижа билан тўртинчи бўлиб маррага етиб келди.
Кейин худди шу тоифада аёллар ўртасида кечган баҳсда Шоҳсанам Тошпўлатова иштирок этди.
Вакиламиз унда 1:19.99 дақиқа билан олтинчи бўлиб мусобақани якунлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter