Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки ойда ташқи савдо айланмаси ҳажми 9,9 млрд долларга етди

Икки ойда ташқи савдо айланмаси ҳажми 9,9 млрд долларга етди

2024 йил январ-феврал ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд АҚШ долларига етди ва 2023 йилнинг январ-феврал ойларига нисбатан 940,3 млн АҚШ долларига ёки 10,5 фоизга кўпайди.

Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

ТСАда экспорт ҳажми 3 млрд 631,5 млн АҚШ долларига (2023 йилнинг январфеврал ойларига нисбатан 13,6 фоизга кўп) ва импорт ҳажми 6 млрд 287,5 млн АҚШ долларига (8,7 фоизга кўп) етди. Ҳисобот даврида 2 млрд 656 млн АҚШ доллари қийматида манфий ташқи савдо баланси қайд этилди.

Ўзбекистон айни пайтда жаҳоннинг 151 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келяпти. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси ХХРда (21,5  фоиз), Россияда (17,8  фоиз), Қозоғистонда (5,9  фоиз), Туркияда (4,4 фоиз) ва Корея Республикасида (3,7 фоиз) қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг