Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки нафар шифокор, 3 сиёсий партия аъзоси, директор, проректор — Туркманистонда президентликка номзодлар маълум бўлди

Икки нафар шифокор, 3 сиёсий партия аъзоси, директор, проректор — Туркманистонда президентликка номзодлар маълум бўлди

Туркманистон президентлигига даъвогарларни рўйхатга олиш кампанияси якунланди. Умумий ҳисобда марказий сайлов комиссияси 9 нафар номзодни рўйхатга олди. Бу ҳақда Тurkmenportal маълум қилди.

Улардан 3 нафари сиёсий партиялар, 6 нафари эса фуқароларнинг ташаббускор гуруҳи томонидан кўрсатилган.

Улар орасида: Демократик партиядан Бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов, Аграр партиядан Марий вилояти маъмурияти раҳбари ўринбосари Агаджан Бекмуродов, Саноатчилар ва тадбиркорлар партиясидан «Вепали Гурлушик» иқтисодий жамияти директори Бабамурат Мередов.

Ташаббускор гуруҳлардан: молия-иқтисодиёт ўрта касб-ҳунар билим юрти директори Перхат Бегенджов, «Аваза» санаторийси бош шифокори Бердимаммет Гурбанов, санитария бўлими бошлиғи Максатимират Овезгелдиев, Туркманистон давлат энергетика институтининг «Қайта тикланувчи энергия манбалари» илмий-ишлаб чиқариш маркази директори Какагелди Сариев, Дашогуз вилоятидан партия қўмитаси раиси Максат Одешов, Туркман давлат жисмоний тарбия ва спорт институти илмий-тадқиқот ишлари бўйича проректори Хидир Нуннаев.

Жорий йилнинг 12 март куни бўлиб ўтадиган Туркманистон президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг