Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки миллиондан зиёд қозоғистонлик коронавирусга қарши бепул вакцинация қилинади

Икки миллиондан зиёд қозоғистонлик коронавирусга қарши бепул вакцинация қилинади

Фото: «Газета.Ру»

Қозоғистонда аҳолининг 11,5 фоизи, яъни қарийб 2,2 млн. киши коронавирусга қарши бепул вакцинация қилинади. «Zakon.kz» хабарига кўра, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Багдат Кожахметов бу ҳақда «Facebook» орқали маълум қилди.

Бепул вакцина олувчилар:

  • сурункали хасталар;
  • юрак-қон томир тизими хасталикларига чалинганлар;
  • қандли диабетга чалинганлар;
  • ўпканинг сурункали обструктив касаллигига чалинганлар;
  • 65 ёшдан катталар;
  • тиббиёт ходимлари.

Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс (GAVI), Эпидемияга тайёргарлик бўйича инновациялар коалицияси (CEPI), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек, вакциналар ишлаб чиқарувчи халқаро корпорацияларнинг ҳамкорлик дастури — COVAX Facilityга Қозоғистон ҳам аъзо эканлигини Кожахметов таъкидлаб ўтган.

GAVI ҳисоб-китобларига қараганда, вакцинанинг битта дозаси даромади ўртача мамлакатларга 10—20 АҚШ долларидан тушади (бунинг ичига транспорт харажатлари киритилмаган).

Қозоғистонда вакцинанинг битта дозаси 4142 тенгедан 8284 тенгегача бўлиши кутилмоқда (2020 йил 28 июль ҳолатига, 1 доллар — 414,2 тенге).

Кожахметов ССВ бепул вакцинация қилинувчилар улушини 20 фоизгача чиқариш имкониятларини ҳам кўриб чиқаётганини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг