Икки ҳафта вайроналар остида: Ҳиндистон ўз ишчиларини қутқара олмаяпти

Ҳиндистонлик ишчилар деярли икки ҳафтадан бери Ҳимолой тоғларида қулаган туннель вайроналари остида қолишмоқда.
Тош қулаши туфайли 41 нафар қурилиш ишчиси қамалда қолган, қутқарувчилар мураккаблик туфайли жабрланганларни қутқара олмаяпти.
Ишчиларига етиб боришнинг энг самарали усули бу тошни бурғулаб, у орқали ишчиларни ер юзасига тортиб олиш мумкин бўлган қувур ўрнатиш эди. Аммо тебранишлар туфайли яна қулаш хавфи қутқарув ишларига тўсқинлик қилмоқда. Бундан ташқари, турли сабабларга кўра кунига бир неча марта иш тўхтатилмоқда, деб ёзади The Guardian.
«Пайшанба куни эрталаб бурғулаш машинаси темир тўрга урилган ва у ичкарига кира олмаган ва уни олиб ташлаш учун пайвандчилар чақирилган. Кечқурун машина бурғулашни тўхтатиб, газ кесгичлар билан олиб ташланиши керак бўлган тиргакларга дуч келди. Жума куни темир буюмлар билан тўқнашиб кетганидан кейин машина яна тўхташга мажбур бўлди», — деб ёзади нашр.
Охирги 13 кун ичида машина 60 метрга яқин тошни бурғулади. Ишнинг секин суръати ва мунтазам тўхташлар ва кутилмаган ҳолатлар ишчиларни қутқаришни жиддий равишда кечиктирмоқда. Қутқарувчиларнинг таъкидлашича, тунда тоғларда ҳаво ҳарорати паст даражага тушади ва бу вайроналар остидагилар учун хавфли бўлиши мумкин.
Қурувчилар яқинларининг айтишича, ишчилар раҳбариятни қулаш хавфи ҳақида огоҳлантирган, лекин уларнинг гапларига жиддий эътибор берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Уттаркаши шаҳрида транспорт магистралини яратиш бўйича улкан лойиҳа доирасида қурилаётган туннелнинг қулаши 12 ноябрь куни содир бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter