Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг 12 йиллик маълумотларини йўқотиб қўйди  

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг 12 йиллик маълумотларини йўқотиб қўйди  

Фото: «Metal Injection»

«MySpace» ижтимоий тармоғи ўз фойдаланувчиларининг 12 йиллик (2003—2015 йиллар) маълумотларини йўқотиб қўйди. Бу ҳақда «Хайтек» ёзмоқда.

Ижтимоий тармоқ 2015 йилгача жойланган барча аудио, видео ва фотофайлларидан айрилди. Тахминларга кўра, 14 миллион нафардан ортиқ мусиқачининг 12 йил давомида жойланган 50 миллиондан зиёд треклари йўқолган.

Блогер ҳамда «Kickstarter» собиқ техник директори Энди Байо шунча улкан маълумотлар базаси «тасодифан йўқолиб қолиши» мумкинлигига шубҳа билан қарамоқда.

«MySpace» — мусиқа айирбошлашга ихтисослашган оммавий ижтимоий тармоқ. Шу тармоқ «Arctic Monkeys» гуруҳини ва қўшиқчи Аделни жаҳонга танитган. «MySpace» 2006 йили АҚШда ҳатто «Google»дан ҳам машҳур эди, бироқ ҳозир Океанортида «кучли мингталик»ка ҳам кирмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг