Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ижод» фонди директори ижодкорлар учун қалам ҳақи кам эканини тан олди

«Ижод» фонди директори ижодкорлар учун қалам ҳақи кам эканини тан олди

Фото:«Xabar.uz»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Жаҳон адабиёти дурдоналари: ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этишдаги ютуқлар, муаммолар ва истиқболдаги режалар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Тадбирда сўзга чиққан Ёзувчилар уюшмасининг «Ижод» фонди директори Шерзод Ирзоев Ўзбекистонда ижодкорлар учун белгиланган қалам ҳақи кам эканини тан олган.

«Албатта, бугун қалам ҳақи учун ставкалар белгиланган. Ставкаларни белгилашда ўзим ҳам қатнашганман. Қалам ҳақи камроқ, лекин уни кўпайтирсак бу китобларнинг тан нархига таъсир кўрсатади» деган у.

Ирзоевнинг «Лекин ўйлайманки, яқин келажакда қалам ҳақлари яхши бўлиб кетса керак», деган фикрлари залда қарсак билан қарши олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг