Ижобий рекорд яна такрорланди
ССВ маълумотига кўра, бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 591 нафари соғайди.
Жумладан, 381 нафари Тошкент шаҳридаги 17 та шифохонада даволанаётган беморлардир, 82 нафари Тошкент вилоятида, 41 нафари Андижонда, 23 нафари Сирдарёда, 20 нафари Наманганда, 17 нафари Бухорода ва яна 17 нафари Навоийда, 10 нафари эса Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 27 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 569 нафар бемор тузалганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter