Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ ходими фуқаролар паспортини текширишга ҳақлими?

ИИВ ходими фуқаролар паспортини текширишга ҳақлими?

Фото:«Xabar.uz»

«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунга асосан ички ишлар органлари ўз хизмат мажбуриятларини амалга ошириш чоғида фуқароларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларини текшириш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ, шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ ёхуд шахси аниқланмаган бўлса ушлаб турилиши мумкин.

Бундай ҳолларда ички ишлар органи ходими (бошқа ваколатли шахс):

- ўзини таништириши ва ушлаб турилган шахснинг талабига кўра ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши;

- гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиб ушланганлигини маълум қилиши;

- ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши;

- ушлаб турилган шахсга у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши;

- ушлаб турилган шахсдан яқин орадаги ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришини талаб қилиши шарт.

Ушбу процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт (кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардан ташқари).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг