Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ мулла Маҳмуд Ҳасаннинг Тошкентга ташрифи юзасидан фуқароларни огоҳлантирди

ИИВ мулла Маҳмуд Ҳасаннинг Тошкентга ташрифи юзасидан фуқароларни огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда «Тошкентга машҳур табиб Али Маҳмуд Ҳасан келди» номли турли хил маълумотлар тарқалмоқда.

Мулла Маҳмуд Ҳасан исмли шахс муқаддас Қуръон оятларини ўқиган ҳолда тиббиётда даволаш имкони бўлмаган (фалаж, кўзи ожиз) касалликларни даволаганлигига оид маълумотлар тарқатиб, тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини ўзига тортиб келмоқда.

Ушбу видео тармоқ фойдаланувчилари орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, шов-шувга айланиб бораётган, фуқароларни тез тўпланиб қолишига олиб келаётган ҳолатлари кузатилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликларингизни ҳамда карантин қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз», дейилади ИИВ ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг