ИИВ «Ашхобод» паркидаги вазият юзасидан маълумот берди
Бугун, 1 июн – Халқаро болаларни ҳамоя қилиш байрами муносабати билан Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида катта тирбандлик кузатилди.
ИИВ ахборот хизматининг маълум қилишича, «Ашхобод» кўнгилочар боғида бугун соат 12.00ларда текинга ўйинчоқлар тарқатилиши ҳақидаги ахборот ортидан, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлардан иборат жуда кўп фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида боғ атрофида тўпланишлари натижасида, унга кириш/чиқиш ва айрим ички йўналишларида тиқилинч вазият ҳамда боққа олиб келувчи ва яқин автомобиль йўналишларида тирбандликлар юзага келди.
Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, тиқилинчларни ва йўллардаги тирбандликларни бартараф этиш ишлари олиб бориляпти.
«Юзага келган вазиятда жароҳатланганлар аниқланмаган, тоби қочганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган», – дейилади расмий ахборотда.
Шунингдек, пойтахтдаги жамоат жойларида байрам муносабати билан ташкил этиш режалаштирилган турли «Текинга нарса тарқатиш» каби акциялар тўхтатилганлиги маълум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter