ИИББ ходими хизмат машинасида одам уриб кетди
6 апрель куни Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида тахминан соат 19:30да йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент ИИББ хабарига кўра, пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходими «Ласетти» хизмат автомобилини бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган.
Қайд этилишича, пиёда – аёл киши шифохонада ҳаётдан кўз юмган. ИИББ томонидан ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви белгиланди.
Хабарда айтилишича, Чилонзор тумани прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter