Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИБ блогер Санжар Икромов ва Шерали Комиловни қидирувга берди

ИИБ блогер Санжар Икромов ва Шерали Комиловни қидирувга берди

Ички ишлар вазирлиги блогерлар Санжар Икромов (Санжар Хўжа) ва Шерали Комиловни (Detektiv Uz) қидирувга берди.

1988 йилда туғилган Икрамов Санжар Равшанович, 2011 йилнинг 1 март куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида фуқаро Ф.X.дан, ўзини автомашиналар олди-сотдиси билан шуғулланишини айтиб, Сергели автомашиналар бозоридан арзон гаровга «Nexia» автомашинасини олиб беришни ваъда қилиб, жабрланувчидан 20 млн. сўм пулларини алдов йўли билан ундириб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганликда айбланади.

Ҳолат юзасидан, 2012 йил 31 март куни Олмазор тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, гумондор С.Икрамов терговдан яширинганлиги сабабли, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

1979 йилда туғилган Комилов Шерали Набихонович, муқаддам 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси, 14.03.2022-йилда 168-модда 3-қисми «б» банди билан судланган бўлиб, тузалиш йўлига ўтмасдан ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб,

– 2021 йилнинг 6 июнь куни фуқаро Ш.С.га (аёл) ўзини мустақил журналист ва блогер, деб таништириб, аёлнинг ўғли 1999 йилда туғилган Ш.А.га нисбатан Косон тумани жиноят ишлари судининг Жиноят кодексининг 119-моддаси 3-қисми «б» банди ҳамда 137-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари бўйича ҳукмини ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилиб, сунъий шов-шув кўтариб, суднинг кейинги инстансия қарорларига таъсир ўтказиб, жазони енгиллаштириб беришни ваъда қилган, ҳамда жабрланувчидан 5 млн. сўм миқдорда пул ундириб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган;

– 2021 йилнинг 17 декабрь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида фуқаро С.Г. (аёл)нинг, ишончига кириб, собиқ турмуш ўртоғи қарз бўлиб қолган маълум миқдордаги алимент пулини ундириб беришни ваъда қилиб, жабрланувчидан алдов йўли билан 5 млн. сўм миқдорида пулини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган;

– 2021 йилнинг декабрь ойида фуқаро Қ.X.ни уй-жой билан боғлиқ муаммоли масаласини ҳал этиб беришни ваъда қилиб, жабрланувчидан турли вақтларда, 3 млн, сўнг 300 АҚШ доллари миқдорида пулларини алдов йўли билан ундириб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган;

– 2022-йилнинг 19-декабрь куни ижтимоий тармоқлар орқали Қарши шаҳар 5-сон тергов ҳибсхонаси ходими M.А. ва Қарши шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ходими Б.Б.ни шаъни ва қадр қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилганликда айбланади.

Ҳозирда Ш.Комилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди, 140-моддаси 3-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида хавфли рецидивист, деб топилиб, тергов органларидан яширинганлиги сабабли, қидирув эълон қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг