Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IFFHS футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонлар рейтингини тузди

IFFHS футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонлар рейтингини тузди

Фото: IFFHS

IFFHS (Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси) футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонлар рейтингини тузди.

Лев Яшин тарихдаги энг яхши дарвозабон дея эътироф этилди. Рейтингда италиялик Жанлуижи Буффон иккинчи, немис Мануэл Нойер учинчи ўринни банд этди.

Шунингдек, энг яхши дарвозабонлар ўнлигига испанлар — Икер Касиляс ва Рикардо Самора, инглиз — Гордон Бэнкс, чех — Петр Чех, италян — Дино Дзофф, немислар — Зепп Майер ва Оливер Кан киритилди.

Лев Яшин «Динамо» (Москва)да 1950–1971 йилларда, иттифоқ терма жамоасида 1954–1967 йилларда тўп сурган. «Динамо» билан 5 марта мамлакат чемпионатини ютган, уч марта кубокни қўлга киритган. Собиқ иттифоқ терма жамоаси сафида Олимпия ўйинлари (1956) ва Европа чемпионати (1960) ғолиби бўлган. Яшин учта жаҳон чемпионати (1958, 1962, 1966)да қатнашган.

Лев Яшин — «Олтин тўп» билан тақдирланган ягона дарвозабон.

1990 йилнинг 20 мартида 61 ёшида Москвада вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг