«IELTS» сертификатини пуллашга уринган шахс қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан Зомин туманида ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик жиноятини содир этган шахс қўлга олинди.
Аниқланишича, С.М. исмли фуқаро Ю.Қ.га танишлари ёрдамида «IELTS» ёки «CEFR» сертификатларидан бирини олиб бериш эвазига ундан 3 000 АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбирда С.М. мазкур пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter