Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини келишиш тартиби соддалаштирилди

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини келишиш тартиби соддалаштирилди

Фото:«Chamber.uz»

Адлия вазирининг буйруғи билан Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Ҳужжатга мувофиқ, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини келишиш тартиби соддалаштирилди.

Хусусан, эндиликда бошқа идоралар билан келишиб қабул қилинган идоравий қонун ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларни шу идораларнинг барчаси билан келишиш шарт эмас.

Ўзгартиришлар киритишда, ҳужжат қабул қилинишида келишилган идоралардан қайси бирининг манфаатларига (ваколатларига) дахл қилса, ўша идоранинг розилиги олинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг