Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ишхонамиз ҳужжатлари ёниб кетган. Пенсияга чиқишимда муаммо бўлмайдими?

Ишхонамиз ҳужжатлари ёниб кетган. Пенсияга чиқишимда муаммо бўлмайдими?

Фото:«Minbar.uz»

АОКАда бўлиб ўтган брифингда «Ўзархив» агентлиги матбуот котиби Анваржон Алиев аҳоли мурожаати ва саволлари юзасидан маълумот тақдим этди.

Бобом Самарқанд вилоятида 1903 йилларда қози лавозимида фаолият юритганлар. Улар тўғрисидаги маълумотларни архивдан топсам бўладим?

Қозилар фаолиятига оид архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Миллий архивининг фондларидан топишингиз мумкин.

Ишхонамиз ҳужжатлари ёниб кетган. Пенсияга чиқишим керак, нима маслаҳат берасиз?

Ташкилот ҳужжатлари ёниб кетганлиги тўғрисидаги далолатноманинг нусхасини пенсия жамғармасига тақдим этиш керак бўлади.

Россия фуқаролигини олмоқчиман. Ўзбекистонда ўқиганлигим бўйича бир қанча ҳужжатлар керак экан. Мактаб шаҳодатномам йўқолган, шуни олишим учун қайси ташкилотга учрасам бўлади?

Биринчи навбатда ўзингиз таълим олган мактабга мурожаат қиласиз, агар ўқиганлик маълумотлари мактаб архивида бўлмаса, мактаб сизга туман халқ таълими бўлимига мурожаат қилиш учун йўлланма беради ва халқ таълими бу бўйича сизга маълумот тақдим этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг