«Ичан-Қалъа» музей-қўриқхонасидаги экпонатларнинг бир қисми сохталиги аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонасида ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш давомида бир қатор камчилик ва муаммолар аниқланди.
Хусусан, айрим ашёларнинг тавсифларига ўзгартиришлар киритилганлиги юзасидан асословчи ҳужжатлар мавжуд эмас, деб топилди.
Ўрганиш давомида ноёб ашёлар рўйхатига киритилган ашёлар хатловдан ўтказилди. Унга кўра, жами 101 Та музей ашёлари кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланди.
Маданий меросни ҳимоя қилиш инспексияси томонидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли хат-ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter