«Humo» тўлов карталари қачон муомалага чиқиши маълум бўлди
Жорий йилнинг май ойидан бошлаб «Humo» карталари умум фойдаланиш учун муомалага чиқарилади. Бу ҳақда Банклараро миллий процессинг маркази вакиллар махсус ташкил қилинган матбуот анжумани маълумотига асосланиб «Халқ сўзи» маълум қилди.
Қайд қилинишича, йил охирига қадар мазкур тўлов тизими бутун Ўзбекистон бўйича тўла татбиқ қилиниши режалаштирилмоқда. Айни вақтда мазкур карта тест режимида Марказий банк ва бир қатор тижорий банк ходимлари томонидан ишлатиб кўрилмоқда.
Шу кунга қадар мазкур тўлов тизими карталаридан фойдаланиш учун 47 900 терминал ўрнатилган. Айнан мазкур ишлар сабаб тўлов тизими нисбатан кечроқ ишлаб чиқарилган. «Humo» терминаллари «Master Card» , «VISA» карталарини қабул қилиш имконига ҳам эга бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter