Ҳукуматда рокировкалар давом этмоқда, молия вазири ўзгарди
Ҳукуматнинг молия-иқтисод блокига масъул раҳбарлар ўзгармоқда, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz»нинг ҳукуматдаги манбаси.
Унга кўра, Бош вазир ўринбосари — молия вазири лавозимида меҳнат қилган Жамшид Қўчқоров иқтисодиёт ва саноат вазири этиб тайинланди. Эндиликда молия вазири этиб шу пайтгача вазирнинг биринчи ўринбосари бўлган Тимур Ишметов тайинланган.
Шунингдек, шу пайтгача Иқтисодиёт ва саноат вазирлигини бошқарган Ботир Хўжаев бош вазирга маслаҳатчи этиб тайинланди. У ҳукумат раҳбарига Саноат ва кооперациялар бўйича маслаҳатчи бўлади.
Тимур Ишметовнинг ўрнига Насриддин Хўжаев келиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, бош вазир маслаҳатчиси Нодир Отажонов лавозимидан озод этилиб, «Ўзагротехсаноат» ташкилотига раҳбар лавозимида қолади.
Ушбу хабарлар расман эълон қилинмаган ҳамда тасдиқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter