Ишметов ва Тошқуловнинг лавозимлари ўзгарди
Президент Шавкат Мирзиёев маъмурий ислоҳотлар доирасида янги тайинланган ва амалдаги Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг устувор вазифаларини белгилаш, Ҳукуматнинг ишлаш тизими ва услубини ўзгартириш, масъулияти ва жавобгарлигини тубдан ошириш масалалари, шунингдек, тармоқ ва соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, халқни рози қилиш ва одамлар турмуш сифатини юксалтириш бўйича 2023 йилги энг муҳим йўналишлар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
- Тимур Аминжанович Ишметов Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси молия вазири лавозимидан озод этилди;
- Абдуқодир Ҳамидович Тошқулов Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан озод этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter