Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳукумат Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш бўйича тендер эълон қилди

Ҳукумат Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш бўйича тендер эълон қилди

Ўзбекистон ҳукумати Урганч халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш бўйича тендер эълон қилди. 

Қайд этилишича, Урганч халқаро аэропорти мунтазам равишда 8 та авиакомпанияга ва Евросиё бўйлаб чартер рейслари бўйича 40 га яқин авиакомпанияга хизмат кўрсатади. 2023 йилда аэропорт 590 минг йўловчига хизмат кўрсатган бўлса, 2024 йилда йўловчи ташиш ҳажми 17 фоизга ошиши кутилмоқда. Дастлабки прогнозларга кўра, ДХШ даврида йўловчи ташиш ҳажми ҳар йили ўртача 7,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.

«Uzbekistan Airports» компанияси тендернинг биринчи босқичи (талабгорларга дастлабки малака ҳужжатлари) ҳақида эълон қилиб, шу каби лойиҳаларни амалга ошириш тажрибасига эга барча манфаатдор томонлар ушбу лойиҳада иштирок этишга таклиф қилмоқда.

Ғолиб оператор 3,5 км узунликдаги янги учиш-қўниш йўлагини, асосий бурилиш йўлагини ҳамда майдони 39 минг кв бўлган халқаро рейслар учун соатига 1000 йўловчига (ҳам жўнаш, ҳам қўниш) ва ички рейслар учун соатига 300 йўловчига (ҳам жўнаш, ҳам келиш) хизмат кўрсатишга мўлжалланган янги йўловчи терминалини қуриш ва бошқа модернизация ишларини амалга ошириши керак бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг