Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нукус ва Урганчдаги қуюқ туман аэропортлар фаолиятини чеклаб қўйди

Нукус ва Урганчдаги қуюқ туман аэропортлар фаолиятини чеклаб қўйди

Нукус ва Урганч аэропортларида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳаво кемаларини қабул қилиш ва учирилишига вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

Хусусан, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Санкт-Петербург – Урганч йўналиши бўйича HY-9638 рейси самолёти соат 06:04 да Бухородаги муқобил аэродромга қўнди.

Тошкент – Урганч/Урганч – Тошкент йўналиши бўйича HY-51/52 рейслари ҳам кечиктирилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Тошкентдан Урганчга соат 12:00 га, қайтиш рейси эса соат 14:15 га кўчирилган.

Шунингдек, Тошкент - Нукус йўналиши бўйича HY-11 рейси ҳам Нукусдаги туман сабаб маҳаллий вақт билан соат 11:30 га қолдирилди.

Бундан ташқари, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Фарғона аэропортида самолётларни қабул қилишга чекловлар жорий этилган эди. Жумладан, Silk Avia авиакомпаниясининг Тошкент - Фарғона йўналишидаги US-401 рейси маҳаллий вақт билан соат 11:20 га кўчирилган.

Бироқ, айни пайтда Фарғона халқаро аэропортида самолётларни қабул қилишга жорий этилган чекловлар олинган. Аэропорт одатий режимда ишламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг