Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Huawei» компанияси ва Тошкент шаҳридаги Yeoju техника институти Ўзаро англашув меморандумини имзолади

«Huawei» компанияси ва Тошкент шаҳридаги Yeoju техника институти Ўзаро англашув меморандумини имзолади

Фото: «Huawei»

Тошкент шаҳридаги Yeoju техника институти вакиллари «Huawei» компанияси Ўзбекистон АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш соҳасида олиб бораётган фаолият билан танишиш мақсадида 2020 йилнинг декабрь ойида унинг офисига ташриф буюришган эди. 24 февраль куни «Huawei Uzbekistan» раҳбарияти ҳам Yeoju техника институтининг талабалар шаҳарчасига жавоб ташрифини амалга оширишди.

Фото: «Huawei»

Томонлар келгусида ҳамкорликда IT-йўналишида кадрлар тайёрлаш, институт лабораториясида тадқиқотлар ва ишланмалар олиб бориш, шунингдек, архитектура ва шаҳарсозлик йўналишида рақамли технологиялардан фойдаланишнинг афзалликларини муҳокама қилдилар.

Фото: «Huawei»

Ушбу ташриф натижалари «Huawei» компанияси ва Yeoju техника институти ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланиши билан янада мустаҳкамланди.

Меморандум ахборот технологиялари соҳасида ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, муҳим йўналишларда қўшма тадбирлар, компания мутахассислари томонидан маърузалар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш, қолаверса, Yeoju талабалари «Huawei»нинг ҳар йили ўтказиладиган, олти йилдан буён Ўзбекистон талабаларига компанияда амалий тажриба орттиришларига имкон яратиб келаётган «Seeds for the Future» глобал лойиҳасида иштирок этишлари учун замин яратишга хизмат қилади.

«Huawei» ўз фаолияти давомида Ўзбекистон ҳудудида мамлакатнинг асосий IT-университетлари, жумладан, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети ҳамда Тошкент шаҳридаги Амити университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди.

«Huawei» компанияси, шунингдек, IT-соҳага ихтисослашмаган, бироқ ҳозирда маълум бир жиҳатлардан рақамли технологиялар билан боғлиқ университетлар билан ҳам ҳамкорлик қилиб келмоқда. Дунёда иқтисодиётнинг барча соҳаларида рақамлаштириш жараёни кетаётганини ҳисобга олсак, IT-ечимлар ва уларни қўллаш бўйича асосий билимлар ҳар қандай ўқув дастури учун фойдали бўлади. Яқинда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг педагогик таркиби учун қишлоқ хўжалиги соҳасида булутли технологиялар ва сервер технологияларини қўллаш бўйича маърузалар бўлиб ўтди. Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан биргаликда эса, аввал имзоланган меморандум доирасида, «Ўзбекистоннинг АКТ шарҳловчиси» кўрик-танлови ўтказилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг