Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳозирнинг ўзида қандай қилиб донорлик ёрдамини кўрсатиш мумкин?

Ҳозирнинг ўзида қандай қилиб донорлик ёрдамини кўрсатиш мумкин?

Бошқаларга кўмак бериш иштиёқида бўлган кўплаб фуқаролар вужудга келган вазият туфайли мувофиқ ташкилотларга етиб бора олмайдилар.

«Saxiy Qahramon» акцияси бошқалар саломатлиги учун ўз қони билан бўлишиш истагида бўлганларга ахборот кўмагини бермоқда. Иштирок этмоқчи бўлганлар жойлашувига асосан Тошкент бўйлаб Республика қон қуйиш марказининг кўчма лабораторияларнинг йўналиши шаклланмоқда.

Донорлар қаторига қўшилиш учун ўзингиз билан паспорт бўлиши керак ва қатор тиббий мезонларга мос келишингиз лозим (тафсилотлар акция саҳифасида). Кейинги ҳафта кўчма қон олиш пунктлари Тошкентнинг икки манзилида ташкил қилинади:

— 11.05.2020 Миробод тумани, “MAGNIT” супермаркети, Рисовый бозори, соат 9:30 дан;

—15.05.2020 Мирзо Улуғбек тумани, Ecobozor (мўлжал: Чимён бекати), соат 9:00 дан.

Агар сизда қўшимча саволлар туғилса, мазкур ҳавола орқали акция саҳифасига ўтишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг