Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1000 нафар ўқитувчи ва шифокор донорлик қилди

1000 нафар ўқитувчи ва шифокор донорлик қилди

Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор Жасур Ризаев бошчилигидаги 1000 нафар профессор-ўқитувчи ва шифокорлари, магистратура ҳамда клиник ординатура талабаларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи вилоят қон қуйиш марказида беғараз донор сифатида қон топширди.

Самарқанд давлат тиббиёт институти таркибида иккита клиника фаолият кўрсатиб, айни пайтда уларда қатор мураккаб жарроҳлик операциялари, шунингдек, туғуруқ амалиётлари ўтказилмоқда. Бу жараёнларда эса, табиийки, қон захираларига эҳтиёж катта.

Вилоятда донорлик қонига эҳтиёжи бўлган кўплаб беморлар борки, ушбу хайрия акцияси ортидан уларнинг ҳам мушкули осон бўлиб, соғлом ҳаётга қайтишига умид уйғонади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан «Қон топшир — ҳаёт инъом эт!» хайрия акцияси эълон қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг