Ортиқхўжаев ҳокимликка қарашли бинони талабалар ётоқхонаси учун ажратди
![Ортиқхўжаев ҳокимликка қарашли бинони талабалар ётоқхонаси учун ажратди](https://static.xabaruz.com/crop/2/9/720_460_95_2995039756.jpg)
Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев ҳокимликка тегишли бўлган бинони ДХШ асосида талабалар ётоқхонасини ташкил қилиш учун Тошкент давлат транспорт университети балансига ўтказиб бериш ҳақидаги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, Ҳукуматнинг 2022 йил 9 сентябрдаги тегишли фармойиши ижроси доирасида университетга ҳокимликнинг Тошкент шаҳар Миробод тумани, Помир кўчаси, 34-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларини оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилади.
Мазкур бино ва иншоотлар жойлашган ҳудуднинг умумий майдони 4 648,0 кв.метрга тенг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter