Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким қамашга буйруқ берган директор озод этилди — вазир

Ҳоким қамашга буйруқ берган директор озод этилди — вазир

Сурхондарё вилояти ҳокимига гап қайтарган директорни қамалгани ҳақида видео тарқалди. Ушбу ҳодиса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманидаги 28-мактаб собиқ директори Умида Турсуновани ҳибсга олишга буйруқ берган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири эълон қилган муносабатда кўринадики ҳақиқатдан ҳам аёл маълум муддат ҳибсда ушлаб турилган.

Ўз ҳақини талаб қилган директорни маъмурий қамоқ жазосидан озод этилганини маълум қилган вазир Хилола Умарова вазиятни шахсан ўз назоратига олганини айтиб ўтган.

Шунингдек, у таълим соҳаси ҳодимларига одоб аҳлоқ меъёрларини ҳам эслатиб ўтди:

«Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги 28- мактаб директори билан боғлиқ вазиятни шахсан ўз назоратимга олдим. Мактаб директори айни дамда маъмурий қамоқ жазосидан озод этилди

«Шу ўринда таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир шахс ўз муомала маданияти билан барчага ўрнак бўлиши лозимлигини эслатиб ўтмоқчиман», дейди вазир.

Шунингдек, вазир директор ишдан олинмаслиги ва фаолиятини давом эттиришини айтди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг