Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким ўринбосари қимор ўйнаётгани тасвири тарқалди

Ҳоким ўринбосари қимор ўйнаётгани тасвири тарқалди

Фото: Kompromat

23 ноябрь куни тармоқда «Қиморбоз мансабдорлар» изоҳи билан Фориш тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Фаррух Амировнинг қимор ўйнаётгани акс этган фотосурат ва унга нисбатан жазо белгилаш зарурлигига ишора қилинган маълумот тарқалди.

Мазкур маълумот юзасидан Фориш тумани ИИБ ЖХХ терговга қадар текширув ўтказди.

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқда тарқатилган фотосурат 2010 йилнинг март ойида олинган ва ўша пайтда Ф.А. ҳеч қаерда ишламаган.

Ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади Жиззах вилояти ИИБ маълумотида.

Эслатиб ўтамиз, аввал Пастдарғомда маҳалла раиси қиморбозлиги сабаб ишдан кетганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг