Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким ўринбосари банкка бошлиқ бўлди

Ҳоким ўринбосари банкка бошлиқ бўлди

Миришкорда 8 ой ҳокимни биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган ходим вилоятдаги банкларнинг бирига бошлиқ бўлди.

Миришкор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардор Тўраев янги лавозимда иш бошлади.

Маълум бўлишича, ўринбосар «Микрокредитбанк» Қашқадарё филиалига раҳбар этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Тўраев 2020 йилнинг декабрь ойи сўнггида «Микрокредитбанк» АТБ Косон филиали бошлиғи лавозимидан Миришкор тумани ҳокими ўринбосари лавозимига ўтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг